Вазирлик Амир Темур қонхўр сифатида кўрсатилган ролик мамлакат туристик салоҳиятини тарғиб этишда ижобий хизмат қилишини урғулади

Сақлаш
15:35 / 02.02.2022 1373 1

Oyina.uz сайтида эълон қилинган Амир Темур “ўлим отаси” сифатида талқин қилинган ролик ҳақидаги материал ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Зиёлилар, блогерлар ва тармоқ фойдаланувчилари Туризм ва спорт вазирлигининг ушбу роликдаги маълумотларни рад этмагани, ҳатто расмий саҳифасида улашгани қаттиқ танқид қилинди. Шундан сўнг вазирлик ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, ушбу ролик Туризм ва спорт вазирлиги ташаббуси билан тасвирга олинмаган, муаллифлар билан бу бўйича ҳеч қандай келишув ҳам бўлмаган.

 

“Вазирлик видеоролик аввалида соҳибқирон Амир Темур ҳақида айтилган фикрларга хайрихоҳ эмас. Шундай бўлса-да, қайд этиш жоизки, видеороликларда томошабиннинг эътиборини жалб қилиш учун ҳам “бадиий тўқима” қўлланилган бўлиши мумкин, бу аудиторияни жалб қилиш мақсадида тез-тез ишлатиладиган услубдир. Видеороликнинг ўзини умумий оладиган бўлсак, бу каби видеолар мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишда ижобий хизмат қилади”, дейилади хабарда.

 

Шунингдек, вазирлик мазкур видеоролик бўйича саволлар билан ролик муаллифларига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган.

1 Изоҳ

Жамила Шаропова

12:01 / 01.01.1970

Энди туристларни жалб қилиш деб қандайдир "бадииий тўқима"га ҳам жим қараб тураверинг!Ғурур қани ,ватанпарварлик қани?Ман қандайдир камситилиш орқали пул топишдан кўра,пул топмасликни афзал кўраман.Бобомга отилган тош,мани яралайди.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//