Маданият
Туризм ва спорт вазирлигининг “Фейсбук”даги саҳифасида ва “Ютуб”даги “Мендирман Жалолиддин” каналида “Индиана Жонс Ўзбекистонда” номи билан қисқа метражли видеоролик тақдим этилиб, унга қуйидаги изоҳ илова қилинган: “АҚШлик видеоблоггерлар жамоаси Индиана Жонс руҳидаги қисқа видео суратга олишди. Фильмга ўзбекистонлик Бехруз Ҳамзаев продюсерлик қилган, режиссёри эса Девин Грехем”.
“Мен дастлаб ушбу видеоролик Ўзбекистонга чет элликлар туристлар кўпроқ келиши учун олинган бўлса керак, деб тахмин қилдим. Аммо бошидаги овозли маълумотни эшитиб, сочларим тикка бўлиб кетди, юрагим ҳам ғазабга, ҳам аламга тўлди”, деб ёзади Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.
Видеоролик мана бундай маълумот билан бошланган: “Тимур, Тамерлан – дунёдаги энг машҳур босқинчилардан бири бўлиб, у ҳақидаги барча ҳикоялар қонли дарёлар билан тугайди. Унинг қўлида 17 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлган. У XIV асрда Ер юзидаги барча аҳолининг 5 фоизини қириб ташлади. “Ўлим отаси” сифатида ҳам танилган. Дафн этилганида қабр тошига лаънат ўйиб ёзилган: “Ким менинг қабримни очишга журъат этса, мендан ҳам қаттол босқинчига йўлиқади”. 1941 йили СССР ҳукумати унинг қабрини очди ва бир неча соатдан кейин Адольф Гитлер қўшинлари СССРга бостириб кирди. Жасад жойига қайтарилди, уруш тўсатдан тугади...”
“Наҳотки, Ўзбекистонни дунё одамларига танитиш учун ўзбек миллий давлатчилигининг тимсолларидан бирига айланган Соҳибқирон бобомизни ерга уриш, топташ керак бўлса?!
Наҳотки, бирор бир жиддий ва илмий жиҳатдан тадқиқ этилмаган, асосан ислом оламининг душманлари бўлмиш ғарб ва армани “тарихчи”ларнинг ёлғонга тўла асарларидан кўр-кўрона олинган сохта маълумотлардан фойдаланиш мумкин бўлса?!
Наҳотки, мазкур ишга бошу қош бўлган ўзбекистонлик вакиллар бунинг уялмасдан тузлуққа тупуриш эканини тушунишмаса?!” деб ёзмоқда таниқли шоир.
Ушбу ҳолат юзасидан Туризм ва спорт вазирлигидан изоҳ сўралган: “Кечадан бери менга қўнғироқ ва СМСлар ёзаётган юртдаги ва чет элдаги ватандошларимизга нима дейишимни билмай, сиздан сўраяпман: Биз буни қандай тушунимиз керак!”
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Темур
12:01 / 01.01.1970
Бундай "ёрдамчи"ларни халкга таништириш керак. Токи бошкаси пул учун Халки, миллати, Ватанни сотишдан олдин "хоин" деган ном олишини билсин
Феруза
12:01 / 01.01.1970
Бу маълумотларни ўқиб юрагимда оғриқ турди.... Буюк аждодларимизга отилаётган тош, Ўзбек халқига нисбатан ҳурматсизлик, миллат шаънини қадрсизлантириш... Миллат зиёлилари, тарихшунослар, ватандошлар бундай қарсизлантиришга нега жимгина қараб туришимиз керак ???
Shahboz Zaripov
12:01 / 01.01.1970
Jaholatga qarshi ma'rifat bilan javob beraylik. Turizm va sport vazirligi va yana kimlarnidir ayblab, vaqtni zoe ketkazmasdan, ushbu rolikka nisbatan mukammal bo'lgan Amir Temur davri haqida qisqa metrajli film yoki professional videorolik olib, ijtimoiy tarmoqlarda yoritaylik. Mana shu haqiqiy g'oyaviy kurash bo'ladi va munosib javob hamdir. Hissiyotga berilib o'z qobig'imizda qolgandan ko'ra shu choralarni ko'raylik.
Жамила
12:01 / 01.01.1970
Бобомиз Амир Темур ҳақида ёзилган француз ёзувчиси Марсель Брионнинг "Менким,соҳибқирон - жаҳонгир Темур" асарини ўқиб чиқсин.Тарихчиларнинг китоблари асосида ёзилган бу асарни ўқиган инсон Амир Темурни чин юракдан севиб қолади.Ғоят гўзал асар.Бобомизни ёмонлаганларнинг билими йўқ экан.Бунга жавоб бериши керак
Наим Ниязов
12:01 / 01.01.1970
Минг лаънат бунқанги сохта тарихчиларга. Ўзини ўзбек деб ҳисобловчи ва номардларга сохталикка йўл очиб берган "юртдошларимиз"га ҳам лаънатлар бўлсин. Улар бу қилган ишларидан эртага ўз фарзандлари олдида нима деб жавоб берар экан?!