Маданият
“Salem Short” питчинг кинотанловида режиссёр Шокир Холиқов ғолиб деб топилиб, янги фильмига қозоғистонликлар ҳомийлик қилиши, аммо у Кинематография агентлиги томонидан ажратилган 1 миллиард сўмдан ҳануз фойдалана олмаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу маълумот юзасидан Кинематография агентлиги матбуот хизмати ходими Достонбек Раҳматуллаев ўз эътирозини билдирган.
Агентлик матбуот хизмати ходимига кўра, 1 миллиард сўмлик сертификат режиссёрнинг “Қайтиш” лойиҳасига берилган ва у ҳалиям “конвертация” бўлиб турган экан.
“Шокир бадиий кенгаш талабларини инобатга олиб сценарийга ўзгартириш киритиши, ғояни, лойиҳадаги айрим жойларни ўзгартириши керак бўлган, бироқ у кўнмаган ва фильмни хусусий студияда суратга олишини айтган. Шокир Холиқов ёш режиссёр бўлганлиги учун мазкур фильм қонун бўйича ДУК томонидан “Ёшлик” студияси бадиий кенгашидан ўтгач, ўша ерда тасвирга олиниши керак эди. Хабарингиз бор, у пайтлар давлат фильмлари хусусий студияларда олинишига рухсат бўлмаган. Президентнинг 2021 йил 7 апрель қарорига кўра хусусий студиялар билан ҳамкорликда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги 50/50 продукциялар яратиш имконига эга бўлди. Ҳалиям кеч эмас, Шокир Холиқов бизга келиб, ўз лойиҳасини топшириши мумкин ва “Ёшлик” студиясида 1 миллиард сўмга картина олса бўлади», деган у.
Ушбу хабардан сўнг Кинематография агентлигининг собиқ раҳбари Аъзамжон Исҳоқов “Фейсбук” ижтимоий тармоғида матбуот хизматини ёлғончиликда айблади.
Хусусан, матбуот хизмати ходими Достонбек Раҳматуллаевга КОНВEРТАЦИЯ билан КОНСEРВАЦИЯ сўзлари фарқини аниқлаб олишни тавсия этган.
Шунингдек, “Ёшлик” студиясининг ўз бадиий кенгаши йўқлиги, давлат фильмларининг хусусий студияларда суратга олинишига шу вақтга қадар ҳам тақиқ бўлмаганини таъкидлаган.
“2021 йил 7 апрелдан телесериалларни 50/50 кўринишида кооппродукция сифатида олинишига Ф.Абдухолиқовнинг ташаббуси билан рухсат этилган. БУ ЖУДА НОТЎҒРИ ВА КОРРУПЦИОН ҚАРОР БЎЛГАН, деб ўйлайман. Негалигини ҳозир “Севимли” телеканали ортидан бўлаётган машмашалар орқали ҳамма жуда яхши билиб турибди. Бу “Ўзбеккино” матбуот хизмати”нинг (ҳозирги Кинематография агентлиги – таҳр.) навбатдаги бўҳтони ва ғирт ёлғонига ишонманглар”, деб ёзмоқда Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси Аъзамжон Исҳоқов.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ