Жамият
Кеча, 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида юз берган мудҳиш ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.
Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизалоқнинг ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилди:
«2018 йилда туғилган қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.
Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.
У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Zaripova Dilnoza Habibulla qiz
12:01 / 01.01.1970
Oʻz farzandini ayiqni yoniga uloqtiradimi? Hech zamonda?! Ona boʻlishdek baxtga noloyiq ekan. Farzandiga mayli toʻgʻri tarbiya bersin. Lekin unaqa bolani xavfli joyga uloqtirish bu sogʻ insonning ishi emas. Bunga qonuniy javob berishi kerak.