Сиёсат
Йиғилиш давомида Президент мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига ҳам кескин баҳо берди. Хусусан, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, уларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмаётгани қайд этилган.
Қайд этилишича, бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.
«Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи «чала билган» нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, «кўпроқ соат олиш»га интилади», дейди Президент.
Шунингдек, йиғилишда мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар «ҳаддан ташқари қолипга солинган»ини таъкидланган.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77744
Жамият
56720
Жамият
55942
Жамият
50998
Жамият
//
Изоҳ йўқ