"Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи" – Президент

Сақлаш
17:25 / 28.01.2022 807 0

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида Президент матбуот котиби хабар берди.

 

"Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз.

 

Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.

 

Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин", дейди давлатимиз раҳбари йиғилишда.

 

Шунингдек, Президент тизимдаги ислоҳотларда бошқарувчилик ва лидерлик қобилиятига эга мактаб директорлари кераклигини таъкидлади.

 

Умуман, республика бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш 6 миллиондан зиёд ўқувчи, 500 мингдан ортиқ муаллим, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ.

 

Шу боис, бизга сифатли таълим тизими, замон талабларига жавоб берадиган ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар, уларда малакали педагог-кадрлар, бошқарувчилик ва лидерлик қобилиятига эга мактаб директорлари керак.

 

Тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш ҳам, “Инсон қадри учун – 100 та мақсад”нинг 5 та мақсади ҳамда ундаги 18 та вазифалар ҳам бевосита мактаб таълими билан боғлиқ", деди Президент.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//