Жамият
27 январь куни эрталаб соат 09:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
«Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 январдан автомобилларга газ тўлдириш станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилган эди.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77876
Жамият
56794
Жамият
56019
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ