Яшил, кўк, мовий Ватан ва Туркистон: Туркия Турк асри таълим моделини йўлга қўйди

Сақлаш
13:59 / 15.05.2026 9 0

Туркия Миллий таълим вазири Юсуф Текин «Турк асри» таълим модели доирасида мактаб ўқув дастурларидаги кўплаб атамалар ўрнига миллий хотира, замонавий-илмий ишланма ва миллий қадриятларга мос равишда янги терминологиядан фойдаланилиши, тарих ва география фанлари пантуркизм ғоясига асосланган ҳолда олиб борилишини маълум қилди.

 

Унга кўра, дарсликлардан «Марказий Осиё», «Эгей денгизи», «Салиб юришлари» ва «Буюк географик ихтиро» атамалари олиб ташланади ва ўрнига «Туркистон», «Орол денгизи», «Салиб босқинлари» ва «Мустамлакачилик даврининг бошланиши» терминлари қўлланилади. Бундан ташқари, «Арманистон масаласи» ўрнига «асоссиз арман даъволари» қўлланилиб, Ватан мавзуси синфларда мовий, осмон ва яшил ранглар билан уйғун ҳолда муҳокама қилинади.

 

Масалан, сув ресурслари энди мовий ватан, Туркиянинг ҳаво ҳудуди кўк ватан, ўрмонлари бўлса яшил ватан, деб юритилади.

 

Вазир мактаб таълим дастурига бу каби ўзгартиришлар киритилишини глобал сиёсий вазият билан боғлаган. Унга кўра, таълим методологиясидаги янгиланиш ёшларда миллий онгни мустаҳкамлаш, миллий ўзликни англаш, турк тарихи ва маданий меросини муросасиз қўллаб-қувватлаш кайфиятини ҳам шакллантиради.

 

Аввалроқ Туркия Миллий таълим вазири Юсуф Текин «Турк асри» таълим модели доирасида мактаб ўқув дастурларидаги кўплаб атамалар ўрнига миллий хотира, замонавий-илмий ишланма ва миллий қадриятларга мос равишда янги терминологиядан фойдаланилиши, тарих ва география фанлари пантуркизм ғоясига асосланган ҳолда олиб борилишини айтгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//