Маданият
9-май куни соат 18:00да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Ўзбек арслони” бадиий филми премьераси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу фильм Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига мувофиқ, “Ўзбекфильм” киноконцерни ҳамда “CINEMA OF CENTRAL ASIA” студияси ҳамкорлигида суратга олинган.
Иккинчи жаҳон уруши фонида яратилган ушбу фильм оддий қишлоқ йигитининг буюк синовлар йўлидаги тақдирини ҳикоя қилади. Асар марказида — Мамадали Топиволдиев. У фронтда мислсиз жасорат кўрсатиб, душман ортидаги хавфли операцияларда қатнашади. Оғир яраланса-да, ирода ва дўстлик уни тирик сақлаб қолади. Партизанлар сафида эса у “Казбек” лақаби билан афсонага айланади.
Фильмда жанг майдонидаги қаҳрамонлик билан бирга, инсоний ришталар ҳам чуқур очиб берилади. Ваня Рилков билан самимий дўстлик, бегона юртда ҳам она меҳрини топиш каби лавҳалар томошабинни бефарқ қолдирмайди.
Шунингдек, урушдан кейин Мамадали тинчликнинг ҳақиқий қадрини англаб, қишлоқни тиклаш йўлида курашади. Колхоз раиси сифатида у нафақат иқтисодий, балки маънавий юксалиш — мактаблар, клублар қуриш, одамлар қалбига умид беришни ўз олдига мақсад қилади. Аммо бу йўлда ҳам у шубҳа, ҳасад ва адолатсизликка қарши курашишга мажбур бўлади.
“Ўзбек арслони” — бу нафақат тарихий драма, балки жасорат ва инсонийлик тимсоли, хотира ва эҳтиром ифодасидир”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77848
Жамият
56776
Жамият
56006
Жамият
51056
Жамият
//
Изоҳ йўқ