«Омикрон»нинг қайта юқиш хавфи «дельта»га нисбатан 16 баробар юқори – тадқиқот

Сақлаш
21:16 / 20.01.2022 928 0

Коронавируснинг янги мутацияси дунё миқёсида доминант вариантга айланиб бўлди. ЖССТ ҳисоботига кўра, сўнгги ойда жаҳонда COVID-19 инфекциясига чалинганларнинг 72 фоизи «омикрон», 28 фоизи эса «дельта» штамми билан касалланган.

 

ЖССТ раҳбари бу хасталик нисбатан енгил кечаётган бўлсада, бироқ оммавий эмлаш кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларда оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирда. Чунки ўрганишлар натижаси шуни тасдиқладики, эмланмаганлар орасида COVID-19 билан қайта касалланиш кўрсаткичлари тўлиқ ва бустер-дозада вакцина олганларга нисбатан 2 баробар кўп.

 

Буюк Британия олимлари эса махсус тадқиқот давомида «омикрон»нинг қайта юқиш хавфи «дельта» қараганда 16 баравар юқорилигини аниқлашди.

 

Шу билан бирга, ЖССТ жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, мамлакатларни халқаро саёҳатларга қўйилган чекловларни бекор қилиш ёки юмшатишга чақирди. Негаки, транспорт алоқаларини тақиқлаш орқали «омикрон» штаммининг трансчегаравий тарқалишига тўсиқ қўйиш самарасиз уринишдир.

 

Масалан, сўнгги кунларда Европада касалланиш кўрсаткичлари антирекорд даражага етмоқда. Биргина Францияда сешанба куни ярим миллионга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиши мамлакат учун пандемия чўққиси бўлди.

 

Германияда ҳам пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Куни кеча бу ерда 118 минг беморда касаллик рўйхатга олинган.

 

Ирландияда эса бунинг акси, кейинги кунларда янги ҳолатларнинг камайиши кузатиляпти. Шу сабабли мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири ой бошида жорий этилган карантин чекловлари январь охиригача бекор қилиниши мумкинлигини айтди.

 

Буюк Британияда ҳам кунлик касалланишлар сони пасаймоқда. Шундан келиб чиқиб ҳукумат декабрь ойидан амалда бўлган «Б режаси» келгуси ҳафтадан ўз кучини йўқотишини эълон қилди. Бу транспорт ва ўрта мактабларда мажбурий ниқоб тақиш талабининг бекор қилиниши, масофавий режимда ишлаётган ходимларнинг офисларга қайтиши, шунингдек, COVID паспортларининг бекор қилинишини англатади.

 

АҚШ эса янги штамм тарқалиши муносабати билан «локдаун»га қайтиш ниятида эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//