
Жамият
“Аиша home textile” компанияси таъсисчиси Жобирхон Камолиддинов ҳомийлигида 944 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланиб, 100 ўринли фаоллар ва спорт зали реконструкция қилинди ҳамда 150 ўринли ошхона қуриб берилди.
Ўқувчи қуввати 1 минг 264 ўрин бўлиб, таъмирлаш ишларидан сўнг вилоят нотариал архиви биноси негизида қўшимча 320 ўрин ҳозирланди ҳамда 1 минг 584 ўринга келтирилди. Ушбу мақсадларга 15 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Жорий йилнинг 20 август – тадбиркорлар кунида Президентимизга Наманган тадбиркорлари амалга ошираётган ишлар, шу жумладан, Жобирхон Камолиддиновнинг ташаббуси ҳақида маълумот берилган ҳамда давлатимиз раҳбари бу каби хайрли ишларни қўллаб-қувватланишини таъкидлаганди.
Ўқув йили бошида тадбиркорга мамлакатимиз раҳбарининг миннатдорлиги етказилиб, бунёдкорлик ишлари алоҳида эътироф этилди. Тантанали маросимда иштирокчилар замонавий илм масканида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Мактабга Наманган шаҳридаги Алпомиш, Заркент ва Сардоба маҳалларидан 2 минг 125 ўқувчи боради. Улардан 220 нафари илк бор мактаб остонасига қадам қўйди ва уларга Президент совғалари тақдим қилинди. Улар учун тадбиркор ташаббуси билан бепул тушликлар ташкил этилади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ