Салжуқийлар даврига оид “Икки бошли бургут” Ўзбекистонга қайтарилди

Сақлаш
12:00 / 05.09.2025 10 0

Ўзбекистонга тарихий адолат рамзи бўлган яна бир нодир артефакт қайтарилди. Яқинда Лондондан олиб келинган салжуқийлар даврига оид ҳукмдорларга хос икки бошли бургут тимсоли бўлган шоҳона асо Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясида ўзининг муносиб ўрнини топиши кутилмоқда.

 

Бу буюк ёдгорлик мураккаб нақшлари ва айниқса икки бошли бургут тимсоли билан ажралиб туради. 

 

Бургут тасвири қадимдан ҳокимият, куч ва давлатчилик ғоясининг асосий рамзи сифатида талқин қилинган. Салжуқийлар даврида эса у салтанатнинг геосиёсий қудрати, шарқ ва ғарбга ҳукмронлигини англатган.

 

Икки бошли бургут нафақат салжуқийлар, балки усмонийлар ва бошқа мусулмон давлатлари ҳукмдор сулолалари тимсолида ҳам учрайди.

 

Тадқиқотчилар фикрига кўра, салжуқийлар даврига тегишли шоҳона асонинг асл ватани — бугунги Ўзбекистон ҳудуди. Сабаби бу ҳудуд марказий қисми бўлиб, ўша даврда илм-фан, маданият ва санъат гуллаб-яшнаган. Асрлар давомида хорижий коллекцияларда сақланган бу экспонатнинг юртимизга қайтиши тарихий адолат тикланиши ва миллий меросга бўлган ҳурматнинг ёрқин ифодасидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//