Ҳафта охирида бироз иссиқ ҳаво сақланиб туради

Сақлаш
12:13 / 05.09.2025 10 0

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

 

Ҳаво ҳарорати кундузи +30…+35 даража, баъзи жойларда +37 даражагача, кечаси ва эрталаб +17…+22 даража бўлади.

 

5−6 сентябрь кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкент шаҳида ҳаво кам булутли бўлади. Шамол шарқдан 3−6 м/с тезликда эсади, 5 сентябрда баъзи жойларда 8−10 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат сентябрда +35…+37 даража, 6−7 сентябрда +33…+35 даража, кечалари +18…+20 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//