
Жамият
Ижтимоий тармоқларда Узун туманида аёл ва чақалоғига нисбатан тазйиқ ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26-август куни ИИБга Узун туманидаги маҳаллаларнинг бирида номаълум аёл киши антисанитария ҳолатида хонадон эгалари томонидан молхонада мажбурий ушлаб турилгани ҳақида хабар келиб тушган. Унга асосан маҳалла профилактика инспектори зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва хонадон эгаларининг қаршилигига қарамасдан молхона эшигини бузиб кирган.
Молхонада 44 ёшли хонадон эгаси Ш.А. 28 ёшли турмуш ўртоғи Х.Г. ва унинг 5 ойлик чақалоғини оғир шароитда мажбурлаб сақлаб келаётгани аниқланган. Жабрланувчилар зудлик билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.
Ҳолат ўрганилганда, Ш.А. шу хонадонда яшовчи онаси ва яқин қариндошлари билан тил бириктириб, турмуш ўртоғи Х.Г.ни бир неча ой давомида тазйиқ ва зўравонлик ишлатган ҳолда мажбурий равишда хонадондаги молхонада яширин сақлаб келгани аниқланган. Улар аёлнинг руҳий ҳолатида ўзгаришлар борлигидан (тилида нуқсони борлиги, фикрларини тўлиқ баён қилишга қийналиши) фойдаланган.
Ҳозирда жабрланувчи Х.Г. Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимига, фарзанди эса туғуруқ бўлимига жойлаштирилган. Уларнинг соғлиғи билан боғлиқ вазият вилоят ижтимоий ҳимоя бошқармаси масъуллари томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) 7-қисми “а, е”, бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар Ш.А. ва унинг ишга алоқадор бўлган уч нафар яқин қариндоши процессуал тартибда қамоққа олинган.
Шунингдек, жиноят иши Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, иш юзасидан барча тегишли суд-тиббиёт экспертизалари тайинланган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази томонидан она ва боланинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ