Автомобиллар нархини «тартибга солиш ва мақбуллаштириш» бўйича таклифлар ишлаб чиқилади

Сақлаш
17:33 / 04.09.2025 8 0

 

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, расмий ва норасмий дилерлар автомобиллари нархларининг таҳлилини ўтказиш, сўнгра уларни мақбуллаштириш ва тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Бу ҳақда 2-центабр куни бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев раислигида бўлиб ўтган Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия йиғилиши баённомасида айтилади.

 

Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси Жамшид Хўжаев имзолаган йиғилиш баёнини аутодекларант Telegram канали эълон қилди. .

 

Протоколда келтирилишича, хорижий ва маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари сони 2020 йилда 3 та бўлган, ҳозирга келиб 21 тага етган. Тури маъқулланган моделлар сони эса 15 тадан 101 тага ошган.

 

Расмийларга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб Пискент автополигонида регламентда белгиланган 2 та мажбурий кўрсаткич бўйича синовларни амалга ошириш амалиёти орқали расмий сотувлар сонида кескин ўзгариш бўлмаган.

 

Аксинча, 2024 йилга нисбатан жорий йил биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган енгил автотранспорт воситалари сони 2693 тага кўпайган.

 

Қайд этилишича, инфратузилма етишмовчилиги сабаб Пискент автополигонида узун навбатлар (1 ойдан 3 ойгача) ҳосил бўлган, бу эса аҳолининг кенг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

 

ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия қарори билан:

 

юридик шахсларга муомалага чиқариш учун транспорт воситасининг турини маъқуллаш ҳужжатининг амал қилиш муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди;

 

2025 йил 2 сентябрдан бошлаб, шахсий эҳтиёж учун импорт қилинадиган бир дона автотранспорт воситасини «электромагнит мослашувчанлик» ва «ҳайдовчи ҳамда йўловчи хонасидаги ҳавога ажраладиган заҳарли моддалар» кўрсаткичлари бўйича синовларни ўтказиш талаби бекор қилинди.

 

Шунингдек, йиғилиш қарорига биноан:

 

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мувофиқликни баҳолаш марказларини ташкил этишга хусусий секторни кенг жалб этиш ва аккредитация тизимини такомиллаштириш юзасидан Президент администрациясига 2025 йил 1 октябрга қадар аниқ таклифлар киритиши керак;

 

Рақобат қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, расмий ва норасмий дилерлар ўртасида автотранспорт воситаларининг нархларидаги тафовутларни таҳлилдан ўтказиб, нархларни мақбуллаштириш ва тартибга солиш бўйича чоралар юзасидан 1 ой муддатда Президент администрациясига аниқ таклифлар киритиши зарур.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//