Жамият
Жорий йилги “Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми якунларида ғолиб бўла олмаган 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағи ҳисобидан 18,2 миллиард сўм ажратилиб, 47 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди. Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.
Амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағи ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026-йилги 1-мавсум ғолиб лойиҳалари 21 март куни эълон қилинганди. Овоз бериш якунларига кўра, жами 1 996 та (1 980 та анъанавий ҳамда 16 та шериклик) лойиҳа ғолиб деб топилди. Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 млн 284 мингта овоз берилди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56723
Жамият
55945
Жамият
51006
Жамият
//
Изоҳ йўқ