Жамият
Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон маданият ва ахборот вазири ўринбосари маълум қилди.
Маълумот берилишича, ҳужжатга болаларнинг онлайн платформаларга киришини чекловчи нормалар киритилган. Механизмлар ҳали келишиб олинмаган, яъни ушбу қонун лойиҳаси давлат органлари билан муҳокама қилинмоқда.
Лойиҳада онлайн-коучлар ва психологлар фаолиятини тартибга солувчи нормалар ҳам борлиги таъкидланди.
Вазир ўринбосарининг айтишича, ижтимоий тармоқларни чеклаш “тренд”га айланиб кетди ва бундай тақиқни Австралия бошлаб берди. У Қозоғистон ва бошқа илғор давлатлар бир фикрда эканини ижобий баҳолади.
Шунингдек, қонун қабул қилинса, уни амалиётда қандай тартибга солиш механизмлари кўриб чиқилади. Кочетов ҳозирда турли давлатлар ўз тажрибаси асосида чоралар қўллаётганини ҳам айтиб ўтди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77894
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51083
Жамият
//
Изоҳ йўқ