Эртага Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Сақлаш
15:28 / 21.05.2026 12 0

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан 22 май куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар бермоқда.

 

Маълумот берилишича, маросим “Бунёдкор” стадионида шоу-концерт шаклида ўтади. 16:00 дан 21:00 гача қуйидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати босқичма-босқич чекланади.

 

– Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;

– КҲАЙ-Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;

– КҲАЙ-Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача.

 

– Нурафшон-Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов-Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;

– Ислом Каримов-Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор-Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача.

 

Ҳайдовчилар олдиндан муқобил йўналишларни режалаштириши тавсия қилинди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//