Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги уч чегара пости 24 соат хизмат кўрсатади

Сақлаш
14:23 / 21.05.2026 13 0

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости, ушбу постнинг Шохимардон қишлоғига кириш қисмида жойлашган «Оқ-Қия» божхона пункти ҳамда «Сўх» чегара божхона пости 24 соатлик иш режимига ўтди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

 

Бунга қадар ушбу божхона постлари соат 06:00 дан 22:00 га қадар хизмат олиб борилган.

 

Ўтказиш пунктларининг иш режимидаги ўзгариш ёзги сайёҳлик мавсумида чегарадан ўтаётган фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган. Ушбу тартиб жорий йилнинг 1 октябрига қадар амал қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//