«Амир Темур» фильми 2-9 апрель кунлари турли мамлакатларда намойиш этилади

Сақлаш
16:04 / 17.03.2026 10 0

Ўзбекистон ва Қозоғистонда суратга олинган «Амир Темур» тарихий-бадиий фильми 2-9 апрель кунлари намойиш этилади, ҳозирда унинг трейлери эълон қилинган.

 

 

Netflix томонидан 2022 йил Ўзбекистон ва Қозоғистонда сратга олиш ишлари бошланган “Темурлан: сўнгги жаҳонгирнинг юксалиши” фильми ўтган йилнинг май ойида тайёр бўлгани маълум қилинган эди.

 

Суратга олиш гуруҳига Ўзбекистон, Қозоғистон ва АҚШ мутахассислари жалб этилган. Режиссёр Жейкоб Шварц, сценарий муаллифи Метю Грин. Амир Темур ролини Кристиан Мортенсен ўйнаган. Амир Ҳусайннинг рақибини Маҳеш Жаду, Алжайнинг рафиқасини эса ўзбек актрисаси Юлдуз Ражабова ижро этган. Иккинчи даражали ролларда Марказий Осиё давлатларидан келган актёрлар, хусусан, Жандос Айбасов, Еркебулан Дайыров ва Санжар Мади иштирок этган.

 

Фильмда XIV аср ўрталарида Мўғуллар империяси қулаганидан сўнг, Буюк Ипак йўли минтақаси сиёсий беқарорликка тушиб қолган даврлар тасвирланган. Сюжет марказида шахсий йўқотишлар ва оғир жароҳатдан сўнг ҳокимият учун кураш бошлаб, рақибларига қарши турган ва ўз мавқеини тиклаган ёш Темур образи туради. Лойиҳа 16+ ёш чегарасига эга тарихий ҳарбий эпос сифатида тақдим этилмоқда. Фильм Mystery Box халқаро продакшн компанияси томонидан суратга олинган.

 

 

 

 

Баъзи манбаларда келтирилишича, фильмни намойиш этиш ҳуқуқи аллақачон 120 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларга сотилган. Улар қаторида МДҲ давлатлари (Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь), Яқин Шарқ (БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Миср ва бошқалар), Европа (Франция, Испания, Германия, Туркия), Осиё (Япония, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Мўғулистон), шунингдек, Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари бор.

 

Лекин расмий ахборотга кўра фильм Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбойжон, Россия ва Беларус кинотеатрларида намойиш этилиши қайд этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//