Сиёсат
Жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ-ул-узмо Саййид Али Ҳоманаийнинг шаҳодати муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Мактубда шундай дейилади:
«Эрон Ислом Республикаси Олий диний раҳбари Оятуллоҳ Сайид Али Ҳоманаий Ҳазрати Олийлари ва унинг оила аъзолари вафот этгани тўғрисидаги нохуш хабар қалбларимизни қаттиқ изтиробга солди. У зот ўзининг кўп йиллик самарали фаолияти давомида Эрон давлатчилигини мустаҳкамлаш, жамият барқарорлиги ва миллий қадриятларни асраб-авайлаш йўлида катта хизматлар қилди. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган ул зотнинг ёрқин хотираси қалбларимизда доимий сақланиб колади».
Президент шунингдек, ушбу мусибатли ва оғир дамларда Эрон президенти Масъуд Пезешкиёнга ва дўст Эрон халқига самимий ҳамдардик изҳор этиб, Аллоҳдан марҳумларнинг руҳини ўз раҳматига олишини, оила аъзолари ва барча яқинларига бардамлик ва сабри жамил ато этишини сўрагани қайд этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77802
Жамият
56747
Жамият
55972
Жамият
51038
Жамият
//
Изоҳ йўқ