Сиёсат
Сурхондарё вилоятида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган мажлисда давлат раҳбари Япония турагентлари билан туризм маршрути ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Қайд этилишича, Сурхондарёнинг туризм салоҳиятини ишга солиб, йилига 1 миллиард долларлик тушум қилса бўлади. Вилоятда Ал-Ҳаким ат-Термизий, Султон Саодат, Кокилдор ота, Қирқ қиз сингари 150 дан зиёд маданий мерос объекти жойлашган. Ҳисор, Бойсунтоғ, Кўҳитанг, Боботоғда альпинизм, треккинг, экотуризм учун жуда катта имконият бор.
“Йигирма асрлик тарихга эга Эски Термиз ёдгорлиги тўлиқ ўрганилмаган. Буддизм маданиятига оид Фаёзтепа, Қоратепа, Далварзин, Зурмала каби ёдгорликларнинг туризм салоҳиятидан фойдаланиб, Япония, Корея, Хитой, Таиланддан йилига 500 минг сайёҳ жалб қилиш мумкин” деди Президент.
Мутасаддиларга Япония турагентлари билан туризм маршрути ишлаб чиқиб, музей, ўзбек-япон ошхонаси ва Япон боғи ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77843
Жамият
56775
Жамият
56003
Жамият
51055
Жамият
//
Изоҳ йўқ