Сиёсат
Сурхондарё вилоятида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган мажлисда Тошкент–Термиз йўналишига тезюрар поездлар қўйилиши маълум қилинди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
“Тошкент–Термиз йўналишидаги йўловчи поезд 14 соатдан кўп ҳаракатланади. Кореялик ҳамкорлар билан замонавий тезюрар поездлар олиб келиш бўйича келишувга эришилган. “Тошғузор – Бойсун – Қумқўрғон” участкасини тезюрар поездга мослаш бўйича лойиҳани шу йил бошлаш, 103 километр бўлган “Қумқўрғон – Қудуқли” темир йўлини электрлаштириш ишларига киришиш топширилди”, деди Президент.
Шунингдек, Термиз–Истанбул, Термиз–Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилиши белгиланди.
Шўрчи, Денов, Сариосиё, Шеробод ва Бойсундан кунига 100 минг одам вилоят марказига енгил машинада келиб-кетяпти. Сурхондарёга олиб келинаётган 125 та автобусни биринчи навбатда ушбу йўналишларга қўйиш топширилди.
Бундан ташқари, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” йирик газни қайта ишлаш мажмуасидаги технологик мураккаб масалага ҳамкорлар билан илмий ечим топилгани қайд этилди.
“Биз аварияни ҳам тўхтатамиз, Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган лойиҳани ҳам бошлаймиз”, деди Президент.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77653
Жамият
56681
Жамият
55888
Жамият
50950
Жамият
//
Изоҳ йўқ