Сиёсат
Сурхондарё вилоятида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган мажлисда Термиз тумани тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда 2 тадан “Инновацион томорқа мактаблари” ишга туширилиши бўйича топшириқ берилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Таъкидланишича, вилоятдаги 49 минг гектар томорқанинг 35 минг гектарида 3-4 марта ҳосил олинмоқда. Бундай кўрсаткич бирорта вилоятда йўқ.
Термиз туманидаги “Томорқа мактаби”да томорқага илм билан ёндашиб, бир йилда 5 мартагача экин экиш ўргатиляпти. Мазкур тажриба бутун Сурхондарёда йўлга қўйилса, маҳсулот етиштириш ҳам, экспорт ҳам, энг асосийси, деҳқонларнинг даромади ҳам кўпайиши таъкидланди.
“Худди Термиз туманидаги каби Ангор, Узун, Деновда “Томорқа мактаблари”ни ташкил қилиш, уларда йилига 10 минг аҳолини ўқитиш топширилди. Умуман, Термиз тумани тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда 2 тадан “Инновацион томорқа мактаблари” ишга туширилади”, деди Президент.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77914
Жамият
56822
Жамият
56049
Жамият
51105
Жамият
//
Изоҳ йўқ