Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 19 январдаги қарорида Ички ишлар вазирлигига 2026 йил 1 августга қадар сунъий интеллект технологиялари асосида «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасининг Пасспорт-виса мобил иловасини ишлаб чиқиш топширилган эди.
Унга кўра, Ўзбекистонда миграция ва персоналлаштириш соҳасига оид электрон давлат хизматларини кўрсатиш, онлайн ҳуқуқий маслаҳат бериш, юкламаси кам бўлган миграция бўлинмалари ҳақида маълумот олиш имконини берувчи илова ишга туширилади. Илова орқали кўрсатиладиган миграция ва персоналлаштириш соҳасига оид электрон давлат хизматлари дастлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, миграция ва персоналлаштириш соҳасида бошқа шахснинг розилиги талаб этиладиган давлат хизматларини кўрсатишда уларнинг шахсини «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасининг Фаcэ-ИД модули орқали масофадан туриб аниқлаш ва розилигини олиш имконини берувчи «Э-Розилик» платформаси ишга туширилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистонда бўлиш қоидаларига риоя этилишини «Хавфсиз шаҳар» тизими орқали аниқлаш ва мониторинг қилиш имкониятини яратилади. Ички ишлар вазирлиги 3 ой муддатда миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани учун маъмурий чора кўриш ваколатини беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши лозим.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат хизматлари марказлари орқали қуйидаги давлат хизматларини кўрсатилади:
ИИВ Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар шахсга доир маълумотлар доимий янгиланиши ва хавфсизлигини таъминлаш, давлат хизматлари сонини ошириш ҳамда такрорланувчи маълумотларни бирлаштириш орқали ахборот ресурсларидан фойдаланиш қулайлигини ошириш мақсадида Персоналлаштириш марказининг маълумотлар базалари ва дастурий таъминотларини ИИВнинг «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасига бирлаштиради.
Шахсга доир маълумотлар жамланган «Ягона рақамли миграция» платформаси яратилади (Дигитал мигратион платформ). «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасини такомиллаштириш, қўллаб-қувватлаш, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг қуйи тизимлари учун сервер, компьютер ва бошқа қурилмаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ИИВ ҳамда Персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77548
Жамият
56616
Жамият
55816
Жамият
50886
Жамият
//
Изоҳ йўқ