Ўзбекистон Эронга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Сақлаш
10:03 / 22.05.2026 14 0

Ўзбекистон Республикаси Эрон Ислом Республикасига 15 та юк машинасидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

 

Туркманистон–Эрон чегарасидаги «Артик–Лютфобод» назорат-ўтказиш пунктида Эрон томонига тантанали равишда топширилган гуманитар юк таркибидан дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрин олган.

 

Хабарга кўра, тадбирда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Равшан Алимов, Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мўжтабо Рўзбеҳоний, Даргаз шаҳри ҳокими Мўжтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросони Разавий вилоятидаги вакили Ҳайдари Фард, шунингдек, божхона, соғлиқни сақлаш ва инсонпарварлик ташкилотлари вакиллари иштирок этган.

 

Эрон томони ушбу синовли дамларда кўрсатилаётган амалий кўмак учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва халқига самимий миннатдорлик билдирган.

 

 

Таъкидлаш лозим, мазкур инсонпарварлик ташаббуси Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги анъанавий дўстлик, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлаш руҳининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//