Хайриддин Султоновга «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвони берилди

Сақлаш
17:12 / 19.01.2026 8 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, атоқли адиб Хайриддин Султоновга «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» унвони берилди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

 

Ёзувчи, публицист, давлат ва жамоат арбоби Хайриддин Султонов (тахаллуси Хайриддин Султон) 1956 йил 19 январь куни Тошкент вилоятида туғилган.

 

Унинг «Чол» номли дастлабки ҳикояси XX асрнинг етмишинчи йилларида «Тошкент оқшоми» газетасида босилган.

 

Хайриддин Султонов «Саодат соҳили», «Ёзнинг ёлғиз ёдгори», «Кўнгил озодадур», «Ажойиб кунларнинг бирида» сингари қиссалари билан адабиёт ривожига ҳисса қўшган.

 

Ёзувчи «Шуҳрат» медали(1996), «Меҳнат шуҳрати» ордени(2003), «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони(2006) ҳамда «Фидокорона хизматлари учун» ордени(2016) билан ҳам тақдирланган.

 

Маълумот учун, яқинда адибнинг миллий озодлик ҳаракати намояндалари ҳаётини акс эттирган янги асари – «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//