Илм-фан
ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Целлюлоза ва унинг ҳосилалари кимёси ва технологияси лабораторияси олимлари халқаро ҳамкорлар билан биргаликда инфексияланган яраларни даволаш учун мўлжалланган янги авлод кўп функцияли гидрогель боғламасини яратди.
Хабарга кўра, ушбу тадқиқот натижалари нуфузли «Chemical Engineering Journal» журналида эълон қилиниб, халқаро миқёсда эътироф этилган.
Ишлаб чиқилган гидрогель юқори ёпишувчанлик, эластиклик, антиоксидант ва антибактериал хусусиятларга эга. У ярани самарали ёпиб, ташқи омиллардан ҳимоялайди ҳамда битиш жараёнини тезлаштиради.
Гидрогель таркибида поливинил спирт, мидия мусини, темир ионлари ва артемизинин қўлланилган бўлиб, унинг икки тармоқли тузилиши юқори механик мустаҳкамликни таъминлайди. Натижада материал тери тўқималарига мустаҳкам ёпишиб, узоқ муддат барқарор сақланади.
Кашфиёт таъсирида инфексияланган яраларда тери тўқималарининг тикланиш жараёни тезлашиб, соғайиш муддати қисқаради.
Мазкур инновацион ишланма анъанавий боғламаларга нисбатан самарали ва истиқболли ечим сифатида баҳоланмоқда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
Жамият
78129
Жамият
56913
Жамият
56164
Жамият
51213
Жамият
//
Изоҳ йўқ