Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетаётганлар сони камайди

Сақлаш
13:39 / 25.05.2026 8 0

2026-йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 2 277 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга камайган.

Хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:
▪️ Қозоғистон Республикаси — 80,6 %;
▪️ Россия Федерацияси — 16,4 %;
▪️ Жанубий Корея — 0,8 %;
▪️ Қирғиз Республикаси — 0,7 %;
▪️ бошқа давлатлар — 1,5 %.

Ҳудудлар кесимида хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси — 727 нафар;
▪️ Тошкент вилояти — 637 нафар;
▪️ Навоий вилояти — 511 нафар;
▪️ Тошкент шаҳри — 243 нафар;
▪️ Бухоро вилояти — 29 нафар;
▪️ Хоразм вилояти — 22 нафар;
▪️ Сирдарё вилояти — 19 нафар;
▪️ Андижон вилояти — 18 нафар;
▪️ Наманган вилояти — 18 нафар;
▪️ Жиззах вилояти — 17 нафар;
▪️ Самарқанд вилояти — 15 нафар;
▪️ Фарғона вилояти — 13 нафар;
▪️ Қашқадарё вилояти — 5 нафар;
▪️ Сурхондарё вилояти — 3 нафар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//