Наманган Гиннес рекордлари китобига киритилди

Сақлаш
10:14 / 25.05.2026 12 0

Наманган энг кўп гул экиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

 

Хабарга кўра, Халқаро гуллар фестивали доирасида ўтган йили вилоят бўйича жами 100 миллион туп гул кўчати экилган эди. Бу йил эса ушбу миқдор 150 миллион тупга етказилган. Натижада Наманган “Жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп экилган гуллар” йўналишида Гиннес рекордини ўрнатган.

 

Махсус сертификатни Гиннес рекордлари китоби расмий вакили ва ҳаками Шейда Субаши вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тантанали равишда топширган.

 

Шу ҳисобда, Наманган энг кўп гул экиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган ҳудуд сифатида тарихга кирди.

 

Маълумот учун, жорий йил вилоятда 65-Халқаро гуллар фестивали нишонланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//