Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари ташқи сиёсат борасида 2025 йил кўп жиҳатдан натижадор бўлганини қайд этди.
Хусусан, ўтган йили 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Янги тарихимизда илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди.
«Марказий Осиё плюс» форматидаги кўп томонлама мулоқотлар сермаҳсул бўлди.
.jpg)
Сўнгги йилларда 11 та давлат билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 тага етди. Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди.
«Очиқ, прагматик, пухта ўйланган ва ташаббускор ташқи сиёсатимиз натижасида Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти», – деди Президент.
Хорижий давлатларда 2017 йилдан буён 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилиб, уларнинг сони 60 тага, дипломатик алоқа ўрнатилган давлатларнинг сони эса 165 тага етгани маълум қилинди.
Йиғилишда чет элдаги элчихоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар штатлари, улар ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг ойлик иш ҳақи кўпайтирилгани қайд этилди.
«Лекин барча дипломатик ваколатхоналаримиз буни тўғри англаб, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга соляптими?
Дипломатик фаолиятни баҳолашнинг битта ўлчови бор, у ҳам бўлса – натижа!
Шу боис, ҳозирги шароитда элчи дегани фақат сиёсий мулоқот юритувчи шахс эмас. Элчи бу – инвестиция ва технологиялар олиб келадиган, янги экспорт бозорларини очадиган, транспорт-логистика йўлакларини ишга соладиган, туристлар оқимини кўпайтирадиган, қонуний меҳнат миграцияси учун шароит яратадиган, энг асосийси, фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат вакилидир», деди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, Европага экспорт 23 фоизга кўпайиб, 2,3 миллиард долларга етган.
Лекин айрим давлатлардаги элчиларимиз ушбу бозорларда ўзбек маҳсулоти номини танитиш бўйича натижа кўрсата олмаётгани қайд этилди.
Франция кимё саноатимиз учун янги экспорт йўналиши, Фарғона, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги кимё корхоналари учун катта бозор экани кўрсатиб ўтилди.
Иқлим ўзгариши ва сув тақчиллиги шароитида Испания қишлоқ хўжалигида катта ютуқларга эришаётгани таъкидланди.
Масалан, Алмерия ҳудудида 30 минг гектардан зиёд майдонда яхлит иссиқхоналар комплекси ташкил қилинган бўлиб, биргина солиқ тушумининг ўзи 1,5 миллиард еврога тенг. Энг муҳими, бу иссиқхоналар қуёш энергиясида ишлайди, газдан фойдаланмайди.
Испаниядаги элчига ушбу давлатнинг қишлоқ хўжалигидаги илғор тажриба ва технологияларини Сурхондарё ва Қашқадарёга олиб келиш бўйича дастур қилиш топширилди.
Нидерландия қишлоқ хўжалиги экспорти бўйича дунёдаги ТОП-3 давлатлар қаторига киради.
Иссиқхоначилик йўналишидаги 100 дан ортиқ компанияларни бирлаштирган World Horti Center инновация ва билим марказига ҳар йили бутун дунёдан 40 мингдан зиёд мутахассислар келиб малакасини оширади.
Бельгиядаги элчига ушбу марказга камида 100 нафар маҳаллий мутахассисни олиб бориб, иссиқхона соҳасидаги илғор инновация ва тажрибаларни ўрганишни ташкил этиш топширилди.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77529
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ