Жамият
15 январдан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг биринчи – онлайн босқичи бошланди. Фуқаролар cэнсус.стат.уз сайти орқали ўзи ва оила аъзоларини рўйхатдан ўтказиш имконига эга.
Сайтдаги барча матнлар ва саволнома 8 та тилда, тил меъёрларига тўлиқ риоя этилган ҳолда жойланган. Хусусан, матнлар Давлат тилида иш юритиш ва малака ошириш маркази ҳамда Республика таълим маркази томонидан текширилиб, тегишли тартибда тасдиқланган.
Статистика қўмитаси ушбу усулнинг қулайлиги ва тезкорлигини инобатга олган ҳолда барча фуқароларга айнан шу тарзда рўйхатдан ўтишни тавсия этган. Онлайн рўйхатдан ўтиш 31 январга қадар давом этади.
Аввалроқ Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилгани ва фуқароларнинг маълумоти сир сақланишини таъкидлаганди.
«Ахборот тизими барқарор ишлаши учун зарур сервер қувватлари ажратилган, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Фуқаролар томонидан тақдим этилаётган барча маълумотлар қонунчилик талабларига мувофиқ ҳимоя қилинади, шахсий маълумотлар махфий сақланади ва умумлашган ҳолда фақат статистик мақсадларда қўлланилади. Ушбу маълумотлар солиқ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки бошқа назорат органларига берилмайди, 100 фоиз сир сақланиши кафолатланади», – дейди Ҳамраев.
Рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи – 4-28 февраль кунлари «маҳалла еттилиги» тизими ходимлари томонидан уйма-уй юриб ўтказилади. Бунда саволномалар планшет қурилмалари орқали тўлдирилади.
Рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари жорий йилнинг 1 июль санасига қадар, якуний маълумотлар эса 2027 йилнинг 1 июль санасига қадар эълон қилинади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ