Жамият
Жамият
Ўзбекистондаги айрим тоғ тизмалари, тоғ ва чўққилар номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 9 январдаги қарорида кўзда тутилган.
Рўйхатдан Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда жойлашган 121 та чўққи, тоғ ва тоғ тизмалари ўрин олган.
Хусусан, Қорақалпоғистондаги Каратау тоғи Қоратов, Андижондаги Чилустун тоғ тизмаси Қирқустун, Қашқадарёдаги Чакиликалан тоғ тизмаси Катта Чақил, Самарқанддаги Чалдуктаран тоғи Қирққиз, Тошкент вилоятидаги Пскем тоғ тизмаси Писком, унда жойлашган Пингвин чўққиси эса Темиртош деб ўзгартирилди.
Эндиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хариталар, иш юритиш ҳужжатлари ва хизмат ёзишмаларида ушбу қарор билан тасдиқланган номлардан фойдаланилиши белгиланди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси икки ой муддатда тоғ тизмалари, тоғ ва чўққилар номларининг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши, янги ном берилиши муносабати билан тегишли ҳужжатлар, хариталар ҳамда маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритади.
Шунингдек, тоғ тизмалари, тоғ ва чўққиларда ўрнатилган пешлавҳалар ҳамда ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминлайди.
Олдинроқ, ҳукуматнинг 17 октябрдаги қарорига мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли барча вокзал, станция ва ўтувлар номлари, 10 ноябрдаги қарор билан Ўзбекистондаги айрим дарёлар, сойлар, кўллар, булоқлар, шаршаралар, сув омборлари ва сел сув омборларининг номлари, 9 январдаги қарор билан эса аэропортлар, автовокзаллар ва автостанцияларнинг номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши белгиланганди.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77653
Жамият
56681
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ