Жамият
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан хавфсизлик камарини тақиш имкони бўлмаган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати тасдиқланди. Ушбу ҳужжат Lex.uz порталида эълон қилинди.
Мазкур рўйхат ҳукуматнинг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда белгиланган касалликларга эга ва тиббий маълумотномаси мавжуд фуқароларга хавфсизлик камаридан фойдаланмасликка рухсат берилади.
Ҳужжатга кўра, рўйхатга суяк синишлари, оғир юрак-қон томир ва ўпка касалликлари, айрим жарроҳлик амалиётларидан кейинги ҳолатлар, шунингдек, жисмоний чекловлар билан боғлиқ касалликлар киритилган. Ушбу рўйхат соғлиқни сақлаш вазирининг 2025-йил 24-декабрдаги 29-сон буйруғи билан тасдиқланган.
Хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган асосий касаллик ва ҳолатларга қуйидагилар киради:
– Ўмров ва тўш суяги синиши
– Елка камари синиши
– Қовурғалар синиши
– Чап ўмров суяги чиқиши туфайли ўтказилган операциялар
– Чап ўмров суягининг сохта бўғими синиши
– Умуртқа поғонасининг компрессион синиши
– Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич)
– Бронхиал астма (IV босқич)
– Ўпканинг интерстициал зарарланиши (фиброз ва бошқалар)
– Ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмининг (чап ёки ўнг) олиб ташланиши (лобектомия, пневмонектомия)
– Сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи
– Оғир юрак-қон томир касалликлари (ўтказилган инфарктлар, ишемия ва бошқалар)
– III даражали (морбид) семизлик (тананинг масса индекси ≥ 40)
– Паст бўйлик (нанизм) — 150 сантиметрдан паст
– Қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар
– Тананинг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларнинг оғир шакллари (экзема, псориаз ва бошқалар)
– Ўмров, курак, елка, тўш суяклари ва қовурғаларда ички ва ташқи имплантларнинг мавжудлиги
– Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида ўтказилган очиқ турдаги операциялар
– Стомалар мавжуд бўлиши
– Кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма).
Мазкур касалликлар мавжудлигини тасдиқловчи электрон тиббий маълумотнома ҚР-код билан расмийлаштирилади ва “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали берилади. Маълумотнома бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаси ёки у даволанган тиббиёт ташкилоти томонидан расмийлаштирилади.
Тиббий маълумотнома касаллик турига қараб 1 йилгача бўлган муддатга ёки доимий (муддатсиз) тарзда берилиши мумкин. Хусусан, ўпкасининг бир қисми ёки бутунлай олиб ташланган фуқаролар ҳамда бўйи 150 см дан паст бўлган шахсларга маълумотнома муддатсиз берилади. Айрим суяк синишлари ва операциялардан кейинги ҳолатларда эса ҳужжат 2 ой, 4 ой, 6 ой ёки 1 йил муддатга расмийлаштирилади.
Мазкур тартиб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, соғлиғи туфайли хавфсизлик камаридан фойдаланиши мумкин бўлмаган фуқаролар учун ҳуқуқий аниқлик яратишга қаратилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ