Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34-йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади.
“Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек ғоят шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаган, ҳарбий қасамёдига содиқ қолиб, мамлакатимиз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини кўз асраб келаётган она юрт посбонларига яна бир бор юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.
Айни вақтда Ватан олдидаги йигитлик бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган қаҳрамон ўғлонларимизнинг хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирамиз.
Бугунги имкониятдан фойдаланиб, эл-юртимизга шундай довюрак, ботир ва баҳодир фарзандларни тарбиялаб берган ота-оналарга, ҳарбий хизмат давомида барча қувонч ва ташвишларни улар билан баҳам кўриб келаётган оила аъзоларига ўзимнинг самимий миннатдорлигимни изҳор этаман”, деди Президент.
Шавкат Мирзиёев шахсий таркибнинг тайёргарлик даражаси, ҳарбий хизматчиларнинг касбий, интеллектуал ва маънавий салоҳияти изчил юксалтириб борилмоқда. Қуролли Кучларимиз замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан босқичма-босқич таъминланаётгани ҳам таъкидланди.
“Турли минтақаларда геосиёсий вазият тобора мураккаблашиб, зиддият ва қонли тўқнашувлар кучаймоқда. Замонавий технологиялар, янги авлод қурол-яроғлари пайдо бўлмоқда, жанговар ҳаракатлар олиб боришнинг стратегия ва тактикаси янада такомиллашмоқда.
Мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, биз келгусида жанг ва бошқарув усулларини замон талаблари асосида янгилаймиз, юқори малакали ҳарбий кадрларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратамиз.
Айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳи ва жисмоний тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш, уларнинг қалбида ватанпарварлик туйғусини кучайтириш биз учун устувор вазифа бўлиб қолади. Чунки ҳар қандай курашнинг тақдирини шахсий таркибнинг билим ва малакаси, ирода ва қатъияти, ўзига бўлган ишончи, мардона фазилатлари ҳал қилади.
Ҳар бир ҳарбий хизматчи халқ билан армия – бир тан-у бир жон эканини, унинг ортида 38 миллионлик халқ тоғдек таянч бўлиб турганини доимо ҳис этиши, шундан чексиз куч, руҳ ва мадад олиши керак”, дея таъкидлади Президент.
“Ғайрат-шижоатда тенгсиз бўлган ҳарбийларимиз ёвлар олдида ҳеч қачон бош эгмаган қўрқмас ва ўтюрак аждодларимизнинг ўлмас меросини ўрганиб, улардан ибрат ва сабоқ олиб, Ватан олдидаги муқаддас бурчини бундан буён ҳам шараф билан адо этадилар, деб ишонаман, деди Шавкат Мирзиёев
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Сиёсат
77526
Жамият
56604
Жамият
55803
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ