Жамият
Спорт
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Лига Кубоги ярим финалидан ўрин олган “Нюкасл” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.
Ҳусанов ўйин давомида 76 марта тўпга тегинди. Футболчи бу вақт ичида жами 62 марта узатма амалга оширган бўлиб, шулардан 58 таси аниқ манзилга етиб борди — 94 фоиз. Шунингдек, у 26 марта узоқ масофага узатмани амалга оширди. Улардан 25 таси аниқ бўлди — 96 фоиз. Ўзбекистонлик ҳимоячи Sofascore томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва 8,1 балл билан баҳолади.
Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ҳаракатлари:
– Ҳимоявий ҳаракатлар: 10 марта
– Фаол кураш орқали тўпни олиб қўйиш: 4 марта (3 таси муваффақиятли)
– Тозалашлар: 6 марта
– Тўпни қайтариб олиш: 4 марта
– Майдондаги курашлар: 5 марта (4 таси муваффақиятли)
– Ҳаводаги курашлар: 2 марта (биттаси муваффақиятли)
– Хавфли вазиятда тўпни қайтариб олиш: 1 марта
Sofascore томонидан учрашувдаги биринчи гол муаллифи Антонио Семенё — 6,5 балл, дарвозабон Жеймс Траффорд — 7,4 балл, ҳимоячи Макс Аллейн — 7,1 балл, иккинчи голни киритган Раян Шерки — 7,7 балл билан баҳолади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77653
Жамият
56681
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ