Пхукет оролида 3 нафар ўзбекистонлик бўлган катер ҳалокатга учради

Сақлаш
14:31 / 13.01.2026 13 0

Жорий йилнинг 11 январь куни тонгда Пхукет оролида 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган Koravich Marine 888 катери балиқ овлаш кемаси билан тўқнашиб, ҳалокатга учради. Кучли зарбадан Катер корпуси зарар кўриб, чўка бошлаган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, катерда 55 киши бўлган, улардан 52 нафари турист, уч нафари экипаж аъзоси бўлган. Тасс нашри қайд этишича, саёхатчиларнинг 33 нафарини россияликлар, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакат фуқаролари ташкил этган. Ҳалокат оқибатида 2008 йилда туғилган россиялик қиз вафот этган.

 

Ташқи ишлар вазирлиги қайд этишича, ҳодиса оқибатида уларнинг 2 нафари енгил тан жароҳати олиб, маҳаллий шифохонага ётқизилган. Жабрланган фуқаролар тўлиқ соғайган ва белгиланган тартибда шифохонадан чиқарилган. Шунингдек, жабрланганларнинг барча тиббий ва бошқа зарур харажатлари катерга эгалик қилувчи компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.

 

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари билан доимий алоқада бўлиб келган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

09:24 / 13.01.2026 0 15
Самарқанд тумани тугатилмоқда

//