Сиёсат
Олий суд томонидан интернетда диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва материаллар рўйхати эълон қилинди.
2025 йил 8 январь ҳолатига кўра, рўйхатга жами 1 минг 389 та турли профиль, канал ва материал киритилган. Уларнинг катта қисми ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали тарқатилган контентлардан иборат. Хусусан, Facebook ижтимоий тармоғида 203 та профиль ва материал, Telegram мессенжерида 713 та канал, гуруҳ ва материал, Instagramʼда 226 та профиль аниқланган. Шунингдек, Ёу Тубеъда 135 та канал ва видео, «Одноклассики» тармоғида 35 та материал ҳамда TikTok платформасида 44 та профиль рўйхатдан жой олган.
Шунингдек, 13 та интернет сайти ва алоҳида материаллар, шунингдек, 20 та турли китоб, маъруза ва нашидалар ҳам тақиқланган манбалар сифатида қайд этилган. Суд маълумотларига кўра, ушбу контентлар диний ақидапарастлик ва зўравонлик ғояларини тарғиб қилиш билан боғлиқ.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов фуқароларни бундай материаллардан йироқ бўлишга, интернет маконида онгли ва эҳтиёткор бўлишга чақириб, қонун талабларига риоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканинин эслатиб ўтган. Қонунчиликка мувофиқ, Жиноят кодексининг 244-1-моддасига кўра, бундай материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, 244-3-моддада диний мазмундаги материаллар билан боғлиқ қонунбузарликлар учун жарима ва бошқа жазо чоралари белгиланган.
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77522
Жамият
56602
Жамият
55798
Жамият
50868
Жамият
//
Изоҳ йўқ