ССВ: “Электрон рецепт” тартиби 15 январдан эмас, 16 декабрдан бошлаб амалда

Сақлаш
10:52 / 13.01.2026 10 0

Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 15 январидан бошлаб дорихоналарда антибиотиклар фақат электрон рецепт орқали берилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу масала юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тушунтириш берди.

 

Хабарингиз бор, 2025 йилнинг 15 декабрида Соғлиқни сақлаш вазирининг “Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичма-босқич тартибини белгилаш бўйича тегишли буйруғи қабул қилинган бўлиб, унда тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашни босқичма-босқич жорий этиш белгиланган.

 

Дастлабки босқичда антибиотиклар, тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари ҳамда тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш ва дорихоналарда электрон рецепт асосида бериш тартиби белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур дори воситалари амалда ушбу тартиб асосида электрон рецепт орқали бериб келинмоқда.

 

ССВ Матбуот хизматининг аниқлик киритишича, юқорида келтирилган ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 15 декабрда 3725 рақам билан рўйхатдан ўтказилган бўлиб, ушбу тартиб 2026 йилнинг 15 январидан эмас, балки буйруқ кучга кирган 2025 йил 16 декабрь санасидан бошлаб амалда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

09:24 / 13.01.2026 0 12
Самарқанд тумани тугатилмоқда

//