Жамият
Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани тугатилади. Тегишли қарор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида муҳокама қилинган.
Унга кўра, Самарқандни “Миллионли шаҳар”га айлантириш, замонавий архитектура ечимларига эга турар-жой ва нотурар биноларни қуриш, аҳолининг уй-жойларга бўлган талабини тўла қондириш, ҳудудларни инфратузилма билан таъминлаш орқали аҳолига муносиб яшаш шароитини яратиш мақсадида Самарқанд тумани алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилмоқда. Оқдарё, Пастдарғом, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри чегаралари эса ўзгартирилмоқда.
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Диёр ҲУСАНОВ маълум қилшича, Чегаралар ўзгартирилиши ҳисобига Самарқанд шаҳри ҳудуди 11,8 минг гектардан 28,9 минг гектаргача кенгайиб, янги инвестиция ва қурилиш лойиҳалари учун кенг имкониятлар яратилаётгани эътиборга молик. Яъни янги туристик лойиҳалар, ўйин майдонлари, аквапарк, ҳаво шарлари, истироҳат боғлари каби кўнгилочар туризм ва дам олиш масканлари ташкил этилади, янги яшил ҳудудлар ва хизмат кўрсатиш объектлари ва логистика марказлари қурилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ