Ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда

Сақлаш
12:50 / 12.01.2026 8 0

Ўзгидромет 18 январгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15–17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 12-13 январда баъзи жойларда 12–17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 январда -2° совуқ– +3° илиқ,

15-16 январда 0– -5° совуқ, 17-18 январда -2– -7° совуқ, кундузи 12-13 январда +7– +12° илиққача кўтарилади, 14 январда +3– +8° илиқ бўлади, 15–18 январда -2° совуқ– +3° илиққача пасаяди.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 15–17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 13 январда баъзи жойларда 12–17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–14 январда +2– +7° илиқ бўлади, 15–18 январда -3° совуқ– +2° илиққача пасаяди, кундузи 12 январда +11– +16° илиқ, 13-14 январда +13– +18° илиқ, 15–18 январда +2– +7° илиққача пасаяди.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12-, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

 

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 13 январда баъзи жойларда 12–17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–14 январда 0– +5° илиқ, 15 январда +2– +7° илиқ бўлади, 16–18 январда -2° совуқ– +3° илиққача пасаяди, кундузи 12 январда +8– +13° илиқ, 13-14 январда 10-15° илиқ бўлади, 15-18 январда 2-7° илиққача пасаяди.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–15 январда +3– +8° илиқ бўлади, 16–18 январда -2° совуқ– +3° илиққача пасаяди, кундузи 12 январда +13– +18° илиқ, 13-14 январда +15– +20° илиқ бўлади, 15–18 январда +5– +10° илиққача пасаяди.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи 12–14 январда +7– +12° илиқ бўлади, 15–18 январда +2– +7° илиққача пасаяди.

 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12-,16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–16 январда -2° совуқ– +3° илиқ бўлади, 17-18 январда -2– -7° совуққача пасаяди, кундузи 12 январда +3– +8° илиқ, 13-14 январда +5– +10° илиқ бўлади, 15-18 январда -3° совуқ– +2° илиққача пасаяди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//