Жамият
Ҳукумат қарори билан «Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом бакалавриат йўналишида 2- ва ундан юқори курсда ўқиётган талабаларнинг ўқиши учун шартнома тўловларини иш берувчилар томонидан қоплаб бериш ҳамда уларнинг таълими якунлангач ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга кўра, олий таълим ташкилотлари ҳамда талабалар ўртасида 3 томонлама шартномалар тузишда ишчилар сони 50 нафардан ортиқ ёки қиймати камида 1 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларига эга вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар буюртмачи сифатида иштирок этиши мумкин.
Талабалар ҳар йили 20 сентябргача саралашда иштирок этиш учун олий таълим ташкилотига электрон ариза топширади. Бунда ўзлаштириш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотнома илова қилинади.
Улар ўқишни битирганидан сўнг буюртмачи корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан ариза топширади.
Ариза топшириш ва саралаб олишда иштирок этувчи талабгорларнинг жорий ўқув йилида ўзлаштириш GPA кўрсаткичи 3 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади.
Танлов комиссияси ҳар йили 15 октябргача олий таълим ташкилотида талабгорларни суҳбат асосида саралаб олишдан ўтказади.
Талабгорларни саралаб олишда буюртмачи вакили хулосаси асосий мезон ҳисобланади.
3 томонлама шартнома тузган ва таълимни муваффақиятли тамомлаган талабалар ўқишини битирганидан кейин буюртмачи томонидан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77520
Жамият
56600
Жамият
55796
Жамият
50866
Жамият
//
Изоҳ йўқ