Жамият
Фарғонанинг Бувайда тумани 37-мактабда расман ишланмайдиган байрам кунларида ҳам педагоглар тун-у кун навбатчиликка мажбурлангани ҳолати юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш олиб борди.
Унга кўра, ходимларга меҳнат қонунчилигига мувофиқ икки ҳисса миқдорида иш ҳақи тўлаб бериш бўйича иш берувчига ёзма кўрсатма киритилган. Меҳнат қонунчилиги талабларини бузган мактаб директорига нисбатан МЖтКнинг 49-моддаси (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш)га асосан жавобгарлик чораси кўрилган.
“Меҳнат қонунчилиги бузилишини шунингдек, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида юқори турувчи ташкилотга тақдимнома киритилди”, – дейилади расмий хабарда.
Аввалроқ мана шу вазиятлар фонида Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси директор ишдан озод қилинганини маълум қилганди. Меҳнат инспекцияси бошлиғи Нилуфар Аманниязованинг аниқлик киритишича, бошқарма мактаб директорини лавозимидан бўшатишда меҳнат қонунчилигини бузган.
“Мактаб директори билан суҳбатлашилганда меҳнат шартномаси бекор қилинганидан хабари йўқлигини билдирди. Иш берувчи директор билан меҳнат шартномасини бекор қилишда қўпол қонунбузилишга йўл қуйган. Инспекция нафақат ўқитувчилар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилади, балки мактаб директори ишга тикланишини ҳам таъминлайди”, деган инспекция раҳбари.
Қолаверса, Аманниязова дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб қилишда ходим розилиги олиниши кераклиги ҳамда қонунчиликка мувофиқ тўловларни ҳам амалга ошириш лозимлигини айтган.
Маълумот учун, амалдаги Меҳнат кодексининг 209-, 210-моддаларига кўра, ходимларни дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб қилиш тақиқланган. Бунинг учун юқорида айтилганидек ёзма розилик ёки ташкилот раҳбарининг ички буйруғига розилиги сифатида чекилган имзолар керак бўлади. Бундай кунларда ходимларни фақатгина ҳужжатда белгиланган махсус вазиятларда ишга чақириш мумкин.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77514
Жамият
56596
Жамият
55792
Жамият
50861
Жамият
//
Изоҳ йўқ