Жамият
Ўзбекистон фуқаролари Сwедиш Институте Счоларшипс фор Глобал Профессионалс (СИСГП) дастури доирасида Шветсиянинг нуфузли университетларида магистратура босқичида бепул таълим олиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ушбу стипендия дастурида иштирок этувчи давлатлар рўйхатига киритилган. Номзодлар грант асосида ўқиш учун 2026-йил 15-январга қадар магистратура дастурларига ҳужжат топширишлари лозим.
СИСГП дастури ривожланаётган мамлакатлардан бўлган, барқарор ривожланишга ҳисса қўшишни мақсад қилган келажак лидерларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Дастур доирасида Шветсиянинг 29 та етакчи олий таълим муассасасида инглиз тилида олиб бориладиган магистратура дастурлари қамраб олинган. Улар орасида КТҲ, Лунд Университй, Уппсала Университй, Каролинска Институте, Чалмерс Университй каби Европанинг етакчи университетлари мавжуд.
Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжат топшириши мумкин:
– давлат бошқаруви;
– тиббиёт;
– тадбиркорлик ва инноватсиялар;
– СТЕМ йўналишлари (фан, технология, муҳандислик ва математика).
Танлов қоидаларига кўра, ўқиш дастурини танлаш номзод ихтиёрида бўлиб, барқарор ривожланиш устувор йўналишларига мос ҳамда олинган билимларни ўз мамлакатида амалий қўллаш имкониятини асослаб бера оладиган аризаларга устунлик берилади.
Ариза топшириш жараёни икки босқичда амалга оширилади. Дастлаб номзодлар магистратура дастурини танлаб, ҳужжатларни университетларга марказлашган платформа орқали 2026-йил 15-январгача топширади. Шундан сўнг Шветсия институти стипендияси учун аризалар 2026-йил 9–25-февраль кунлари қабул қилинади.
Номзодлардан камида бакалавр даражасига эга бўлиш, инглиз тилини белгиланган даражада билиш, танланган йўналиш бўйича камида бир йиллик иш тажрибаси ҳамда лидерлик салоҳияти ва мотиватсиясини акс эттирувчи ҳужжатлар талаб этилади.
Шветсия институти — Шветсия ҳақида глобал миқёсда ахборот тарқатиш, шунингдек, маданият, таълим, фан, демократия ва барқарор ривожланиш соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш билан шуғулланувчи давлат ташкилотидир.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77514
Жамият
56596
Жамият
55792
Жамият
50861
Жамият
//
Изоҳ йўқ