Жамият
Ижтимоий тармоқларда “15 ёшли бола уйланган” сарлавҳаси остида видео тарқалган эди. Болалар омбудсманининг сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур видео Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 1983-йилда туғилган фуқаро Н.А. томонидан ижтимоий тармоққа жойланган. Видеодаги дастлабки кадрлар 2025-йил ноябрь ойида Пастдарғом туманидаги тўйхонада бўлиб ўтган тўй маросимида тасвирга олинган.
Айтилишича, кейинги кадрлар эса туман ҳудудидаги бошқа тўйхонада олингани маълум бўлди. Ушбу видеоларда акс этган вояга етмаган шахслар иштирокидаги саҳналар реал тўй маросимига алоқадор эмас. Болалар тасвирланган жойда ҳеч қандай никоҳ ёки тўй бўлмаган.
Маълум бўлишича, Н.А. икки алоҳида жойда олинган тасвирларни монтаж қилиб, ягона видеоролик шаклига келтирган ва уни обуначилар сонини ошириш мақсадида, пранк сифатида эълон қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Фуқаро Н.А.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши кўзда тутилган. Натижалар бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилган.
Болалар омбудсмани ушбу ҳолатга муносабат билдириб, вояга етмаган шахслар билан никоҳни ёки уни тарғиб этишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77514
Жамият
56596
Жамият
55788
Жамият
50861
Жамият
//
Изоҳ йўқ