Йўлбарслар қўриқхонасидан 66 трассагача: 2026 йилда қайси манзилларни “кашф этиш” мумкин?

Сақлаш
14:57 / 08.01.2026 22 0

Американинг The New York Times нашри 2026 йилда боришга арзигулик  52 манзилдан иборат рўйхатни тақдим этди. Рўйхат улуғвор миллий юбилейини нишонлайдиган манзиллар ва йирик спорт тадбирларидан то яширин маданий марваридлар ва табиат қўриқхоналаригача бўлган жойларни ўз ичига олган ва шу билан барча қитъаларни бирлаштирган.

 

1-ўрин – АҚШ

Рейтингни айнан бир шаҳар эмас, алоҳида мавзуга арзигулик “Америка” бошлаб беради. Жорий йилда АҚШ ўзининг 250 йиллигини нишонлашга ҳозирлик кўрмоқда. The New York Times ушбу тарихий лаҳзаларга шахсан гувоҳлик қилишни – парад ва кўргазмаларни кўриш, 4 июль куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган концертга ташриф буюриш, ва албатта, футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинида иштирок этишни тавсия қилади.

 

 

2-ўрин – Варшава

Нашр Польша пойтахтига унинг динамик ўзгариши – “прагматикдан жозибадорга” айланганини қайд этиб, янгича назар билан қарашни тавсия этади. Асосий диққатга сазовор жой сифатида эса машҳур Маданият ва фан саройидаги янги Замонавий санъат музейи ҳамда TR Warszawa авангард музейи қайд этилган.

 

 

3-ўрин – Бангкок

Кучли учлик нафақат гавжум кўчалари, балки ажойиб контрастга эга Бангкок билан ёпилади. Нашр бу ҳудуддаги янги Dib Bangkok замонавий санъат марказидан ташқари, шаҳарнинг яшил ҳудудига ҳам эътибор қаратишни ва яқиндагина (12 йил давомида) реставрация қилинган Ват Чайваттханарам – Буддистлар ибодатхонаси мажмуасига ҳам сафар қилишни тавсия этади.

 

 

Рўйхат экологик ва саргузаштли туризмга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлаб, бу борада қуйидагиларни қайд этади:

 

– Коста-Рикадаги Оса ороли – сайёранинг энг биологик хилма-хил минтақаларидан бири саналади.

– Сафарини яхши кўрувчилар учун Ҳиндистондаги Бандхавгарх Йўлбарс қўриқхонаси.

 

 

– 2026 йилда 100 ёшини қаршилайдиган АҚШдаги машҳур 66 шоссе. NYT бу шоссенинг гўзал ҳудудлари бўйлаб ностальгик саёҳат қилишни, янгиланган мотеллар (йўл бўйидаги кичик, арзон меҳмонхона)да тунаб қолишни ва Катусдаги “Мовий кит” каби quirky roadside attractions`га ташриф буюришни тавсия этади.

 

 

Ҳар қандай сайёҳнинг дидига мос келадиган жойлар сифатида нашр рўйхатга сайёранинг турли йўналишларни киритган:

 

– Маданият ихлосмандлари учун: Германиянинг Байройт шаҳридаги Опера фестивали, Барселонадаги Побленоу тумани ва Малайзиянинг Пенанг шаҳри.

 

 

– Табиат ва фаол ҳордиқни маъқул   кўрадиганлар учун: Непал тоғлари, Канаданинг Роки тоғлари, Австралиянинг Топ-Энд минтақаси, Чилидаги Америка қитъасининг энг жанубий нуқтаси бўлган Фроуард бурни ва Норвегиядаги Трена ороли.

– Янги таассуротларни хоҳловчилар учун: Алжирдаги порт шаҳар – Оран, Япониянинг Нагасия шаҳри, Италия Альпларидаги Брей-Червиния тоғ-чанғи курорти, шунингдек, Арманистон, Исландия ва Вьетнамга саёҳат қилиш тавсия этилган.

 

 

Шу тариқа, The New York Times’нинг боришга арзигулик манзиллар рейтинги шунчаки жойлар саналган рўйхат эмас, саёҳатчи учун дунё трендидаги қўлланма қўлланма сифатида чоп этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//