Жамият
2026 йил 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан Президент соҳа ходимлари ҳамда фахрийларни байрам билан табриклади.
Табрикда таъкидланишича, кейинги йилларда прокуратура органлари фаолиятида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилиб, тизим ходимлари аҳолига яқинлашган, инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни жойларда таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Президент сўнгги йилдаги иш самараларини мисол қилиб келтириб, қарийб 512 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани, 54 мингга яқин мурожаат, жумладан, салкам 29 минг нафар тадбиркор масаласи ҳал этилганини қайд этди.
Шунингдек, қурилиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хотин-қизлар ва ёшларни тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш, ёқилғи-энергетика, экология ва камбағалликни қисқартириш йўналишларида янги механизмлар ижобий натижа бергани айтилди.
Жумладан:
яширин иқтисодиётга қарши чоралар ҳисобига давлат бюджетига 22 трлн 300 млрд сўм қўшимча тушум ундирилган;
қурилиш соҳасида бюджетдан 3 трлн 900 млрд сўм ортиқча харажатнинг олди олингани таъкидланган.
Криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш ва тизимли профилактика натижасида маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, оғир тоифадаги маҳаллалар сонини қарийб 1,5 баробар камайтиришга эришилгани ҳам қайд этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятига тўхталиб, ўтган даврда 10 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик ва жиноятга чек қўйилгани, давлат ва жамият манфаатларига етказилган 1 трлн 800 млрд сўм зарар ундирилгани, 13 мингдан ортиқ шахс фаолияти легаллаштирилиб, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгани айтилди.
Табрикда рақамлаштириш масаласи ҳам алоҳида урғуланиб, тергов жараёнларини рақамлаштириш орқали инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, прокуратура органларини ҳам назорат идораси, ҳам терговчиларни тайёрлайдиган тизим сифатида янада ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Президент коррупцияга қарши курашиш янги босқичга кўтарилаётган ҳозирги даврда прокурорлик фаолиятида очиқликни янада кучайтириш ва ҳар бир ходим коррупцияга муросасиз муносабатда намуна бўлиши кераклигини қайд этди.
Якунда давлат раҳбари соҳа вакилларига мустаҳкам соғлиқ, масъулиятли фаолиятда ютуқ ва омадлар, хонадонларига тинчлик ва файзу барака тилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77513
Жамият
56596
Жамият
55788
Жамият
50860
Жамият
//
Изоҳ йўқ