Жамият
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Искандар Қутбиддинов ҳаво сифати пасайишига ноқулай метеорологик шароитлар сабаб бўлаётганини маълум қилди. Мутахассислар таҳлилига кўра, бу ҳолат 16–17 январь санасига қадар давом этиши кутилмоқда.
Искандар Қутбиддиновнинг таъкидлашича, кундузги ва кечки ҳароратнинг айрим ҳолларда 14°гача кескин фарқ қилиши, туман тушиши ҳамда шамол тезлигининг пасайиши ифлослантирувчи моддаларнинг атмосфера ҳавосида тарқалишини қийинлаштирмоқда. Натижада ҳаво айланиши сустлашиб, ифлосланиш омиллари кучаймоқда.
Маълум қилинишича, махсус комиссия фаолияти тўхтатилмаган. Ҳозирда эътибор саноат ва хўжалик обектларида экологик рейдлар, назорат ҳамда текширув тадбирларига қаратилган.
Хусусан, 1–7 январь кунлари Тошкент шаҳрида 12 та, Тошкент вилоятида 22 та ишлаб чиқариш корхонасида текширувлар ўтказилиб, таъсирчан чоралар кўрилган.
Шунингдек, атмосфера ҳавосини ифлослантирган ўнлаб автотранспорт воситаларига нисбатан маъмурий чоралар қўлланилгани маълум қилинди.
Профилактик йўналишда ҳам ишлар кучайтирилган: ташлама манбалари устидан мониторинг оширилган, атмосфера ҳавоси сифати тезкор баҳолаб борилмоқда.
Мутахассислар прогнозига кўра, антитциклонлар таъсири пасайиб, ёғингарчилик кузатилиши ва шамол тезлиги ошиши билан ҳаво сифати босқичма-босқич нормаллашиши мумкин.
Қайд этилишича, ҳарорат инверсияси қисқа муддатли ва олдиндан прогноз қилинадиган метеорологик ҳодиса ҳисобланади. Бу даврда давлат ташкилотлари кучайтирилган режимда иш олиб боради, ифлосланишни юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади. Махсус комиссиянинг экологик рейд ва мониторинг тадбирлари инверсия якунлангач ҳам давом эттирилиши билдирилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77512
Жамият
56595
Жамият
55788
Жамият
50860
Жамият
//
Изоҳ йўқ