Жамият
24 декабрь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология марказида ўтказилган пресс-тур доирасида мазкур муассасага қўшилаётган эски республика онкология шифохонаси ва унинг Тошкент шаҳар филиали жойлашган ҳудудлар тақдири юзасидан савол берилди. Аввалроқ экофаоллар ушбу ҳудудлар ёпиқ қарорлар орқали хусусий қурилиш учун бериб юборилиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирганди.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботирбек Исабеков ушбу масала бўйича аниқ топшириқ берилганини таъкидлади.
«Иккала ҳудуд ҳам хусусий секторга берилмайди. Иккала ҳудуд ҳам белгиланган тартибда давлат активлари агентлигига топширилади. Тошкент шаҳар онкология маркази (1000 дан ортиқ ноёб дарахтлар бор) ўрнида жамоат яшил боғи, Республика онкология шифохонаси (500 дан ортиқ кўп йиллик дарахтлар бор) ўрнида креатив индустриал парки ташкил қилиниши тўғрисида аниқ топшириқ олганмиз», деди у.
Эслатиб ўтамиз, 3 йил аввал аукционга қўйилиб кейин қайтариб олинган онкология шифохоналари босқичма-босқич янги онкология шифохонасига бирлаштирилмоқда. Жамоатчилик эса уларнинг яшил ҳудудлари қурилишлар учун бериб юборилишидан хавотирда, онкология маркази ходимлари эса бунинг «навбатдаги бизнес-режа» бўлиши мумкинлигини таъкидлаётганди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77512
Жамият
56594
Жамият
55788
Жамият
50860
Жамият
//
Изоҳ йўқ