Жамият
Эндиликда Ўзбекистонда экологик тоифаси аниқланган автотранспорт воситасига экологик стикерни онлайн олиш мумкин.
Бунинг учун:
— my.gov.uz портали ёки мобил иловасига кирилади;
— Қидирув сатрига “Экологик стикер” деб ёзилади ёки “Транспорт” бўлимидан “Автотранспорт воситасига экологик стикер олиш” хизматини танланади.
Маълумотлар автоматик шаклланади, фуқаро фақат аризани тасдиқлаш лозим. Аризада транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар ҳамда экологик стикерни почта орқали етказиб бериш манзили кўрсатилади. Тизим томонидан почта харажатлари учун тўлов инвойси шакллантирилади. Ариза берувчи почта хизматлари учун белгиланган тўловни электрон шаклда амалга оширади. Ваколатли орган транспорт воситаси маълумотларини ахборот тизимлари орқали текширади ва экологик тоифани автоматик аниқлайди.
Экологик стикер расмийлаштирилади, чоп этилади ва почта орқали ариза берувчига юборилади. Тайёр стикер 10 кун ичида уйга етказиб берилади. Стикернинг ўзи ва ариза топшириш бепул. Фақат почта орқали уйга етказиш хизмати учун 20 600 сўм тўланади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77511
Жамият
56594
Жамият
55786
Жамият
50859
Жамият
//
Изоҳ йўқ